Жаҳонгир Отажонов ҳозиргина Инстаграмдаги саҳифасига соғинган инсонининг суратини жойлади.
У сирли инсон ким эканлиги хонанданинг шарҳида айтилмаган. Бироқ суратдан у Жаҳонгир Отажоновнинг юрагига яқин инсон эканлигини англаб олиш мушкул эмас.
“Ҳайрли тонг сизни жуда соғиндим, кунимизнинг шундай ўтаётганидан бахтиёрман”, деб ёзади хонанда.
Дарвоқе, Жаҳонгир Отажонов жорий йилнинг 3-4-5 июнь кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Иштибоҳ” номли концерт дастурини тақдим этади.