“Реал” жамоаси ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинида ўз майдонида “Вольфсбург” клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, “Сантьяго Бернабеу”да гол киритиш бўйича янги рекорд ўрнатди.
Маълум бўлишича, мадридликлар Чемпионлар лигасининг қаторасига 29-ўйинида гол киритиб, клуб рекордини янгилади.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки даврада 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган мадридликлар, кеча Роналдунинг хет-триги эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.





