1

Ҳақиқий эркак ҳеч қачон қилмайдиган 10 та ҳаракат

СУҒДИЁНА 13.04.2016, 16:34
Теглар: Аёл, Эркак, Оила, Эр-хотин
Ҳақиқий эркак ҳеч қачон қилмайдиган 10 та ҳаракат

Мана шу одатларга оғишмай амал қилгани учун ҳам бундай эркаклар ҳақиқий эркак ҳисобланади, дейди “Сosmo.ru” нашри.

Ҳақиқий эркак бировнинг тарафини олмайди

Агар турмуш қурган бўлсангиз, у ҳар қандай шароитда, ким билан жанжаллашишингиздан қатъи назар, сизнинг тарафингизни олади. Асосийси, ҳақиқий эркак рақиб томоннинг тарафини олмайди. Аммо бу дегани ноҳақ бўлсангиз ҳам сизни ҳимоя қилиши лозим дегани эмас. Жанжал сабабини кейин, биргаликда муҳокама қилинг. 

Ташқи қиёфангизни муҳокама қилмайди

Ҳақиқий эркак сизни орзусидаги аёлга айлантиришга ҳаракат қилмайди. У бу нарсанинг орзу-хаёл эканлигини яхши англайди. Сиз тирик жонсиз, сизнинг ҳам ўз хоҳиш-истакларингиз бор, ташқи қиёфангизнинг қай ҳолатда бўлиши шахсий ишингиз. Ҳақиқий эркакка идеал эмас, балки сиз керак бўласиз. 

Сизни яқинларингиздан ажратмайди

Ҳақиқий эркак яқин дугонангиз, қариндош-уруғларингиздан алоқани узишни талаб қилмайди. Агар у яқинларингиз сизга ёмон таъсир ўтказади деб ўйласа, демак улардан қўрқади. Эртами-кечми яқинларингизнинг “у сенга мос эмас” дейишларини яхши тушунади. Шунинг учун қўрққан олдин мушт кўтарар қабилида ҳаракат қилади. Ҳақиқий эркак сизнинг ҳам, яқинларингизнинг ҳам қадрига етади, ҳурмат қилади. 

Аёлнинг шахсий ҳудудига дахл қилмайди

Ҳар бир одам жинсидан қатъи назар, ўз шахсий ҳудудига эга бўлишни истайди. Чунки унинг ўзига хос қилиқлари, хоҳиш-истаклари ва сирлари мавжуд. Рафиқасининг, севгилиснинг шахсий ҳудудига кириб, ўз тартиб-қоидаларини ўрнатмоқчи бўлган эркак, ожиз эркакдир. Уни муҳаббат эмас, кўпроқ ҳукмронлик ҳисси қизиқтиради.

Муаммоларингиз билан ёлғиз қолдирмайди

Турмуш қургандан кейин муаммолар бир кишига эмас, икки кишига тегишли бўлади. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Агар эркак сизга “Бу сенинг муаммонг, ўзинг ҳал қил” дейдиган бўлса, яхшиси бошқа нарсаларни ҳал қилишни ҳам ўз бўйнингизга олинг.
 
Сизга хиёнат қилмайди

Сиз эркак кишининг полигам, шу билан бирга онгли мавжудот эканлигини  унутманг. Ҳар бир инсон инстиктларини бошқара олиши керак. Агар у сизга хиёнат қилиб, “мени тушун, ахир эркак киши бўлсам”, дейдиган бўлса, билингки, сизни севмайди. Эркак кишини севган инсони қалбини яралаш, уни йўқотиб қўйиш қўрқуви хиёнатдан ушлаб туради. Рафиқасининг ҳис-туйғулари билан ҳисоблашмайдиган эркак виждони қийналмай. Хиёнат кўчасига киради. 

Сизни ожизага айлантирмайди

Ҳақиқий эркак ёнида ўзига ишонган, мустақил аёл бўлишини истайди. Заифа, ўзига ишонмайдиган аёллар зўравон эркакларга керак бўлади. Улар бундай аёлларни истаганча таҳқирлашлари, қўл кўтаришлари мумкин. Агар эркак киши сизга ҳукмини ўтказа бошласа, яхшиси у билан алоқани узган маъқул. Ҳақиқий эркак рафиқасининг қизиқишларини қўллаб-қувватлайди, ёрдам беради. 

Жиддий муносабатлардан қочмайди

Ҳақиқий эркак жиддий муносабатлардан қочмайди, балки бундай муносабатларга интилади. Ундан “Ҳали мен тайёр эмасман”, “Ўйлаб кўришим керак” деган гапларни эшитмайсиз. У сиз ҳақингизда аввалдан ўйлаб қўйган. 

Ҳар бир қадамингизни текширмайди

Икки тенг ҳуқуқли инсонларга тегишли бўлган муносабатлар ҳақиқий муносабатлар ҳисобланади. “Ота-она — бола” каби шаклланган муносабатларда у ота-она ролини сиз эса ахмоқ бола ролини ўйнашга мажбур бўласиз. Ҳақиқий эркак ҳар қандай шароитда ҳам сизга ёрдам беришга, қўллаб-қувватлашга, муаммоларни биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилади. Ҳар бир ҳатти-ҳаракатингизни кузатиб, сизни тергамайди. Сиз ёш бола эмассиз, бу босқичлар орта қолган.  

Ҳеч қачон куч ишлатмайди, зулмини ўтказмайди

Зулм ўтказиш ҳар хил кўринишда намоён бўлиши мумкин, аммо бундай одамни бир кўрганда аниқлаш мумкин. У сизга қўл кўтариб, яна сизни айбдор қилиши мумкин. Эртами-кечми бундай муносабатлар жонингизга тегади. Ҳаёт инсонга бир марта берилади, уни зулмкор одам билан ўтказиш шарт эмас. Ожиз эркак аёлга қўл кўтаради.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1