Тез-тез бир турдаги маҳсулотни истеъмол қилаётганингиз, асабийлашганда писта, бодом ёҳуд шоколадни кўнглингиз тусаши сезги рефлексининг «ўйини» эмас. Бу организмингиздаги у ёки бу витамин заҳирасининг нураб бораётганидандир. Диққат қилсангиз, муаммо нимада эканлигини билиб оласиз.
• Шоколад билан «орани очиқ» қилолмаётганингиз организмингизда магний моддаси тақчиллиги юзага келганини билдиради. Бу ҳолатда таомномангизда ёнғоқ, ер ёнғоғи, бодом, сариқ булғор қалампири, мева ва дуккакли дон маҳсулотлари киритилиши лозим.
• Хамирли таомларни ҳам нон билан истеъмол қилаётган бўлсангиз, демак сизда азотнинг миқдори камайиб кетган. Ўрнини тўлдириш учун гўшт, балиқ, ёнғоқларнинг барча турлари ҳамда дуккакли маҳсулотларга эътибор қаратинг.
• Муз бўлакларини шарбатга солиш билан бирга ўзини шу ҳолича егингиз келса, темир моддаси етишмаётган бўлади. Сиз уни олча, денгиз карами, балиқ ва парранда гўшти ҳамда кўкатлардан тайёрланган егуликлардан топасиз.
• Ёқтирган егулигингиз ёғли таом ва газланган ичимликлар бўлса,билингки кальций моддасига эҳтиёжингиз бор. Брокколи, пишлоқ, кунжут, мош ва ловиядан тайёрланган маҳсулотлар билан муаммо ечимини топишингиз мумкин.
• Эрталаб бир финжон қаҳва ичмай тетиклашолмайсиз, кун бўйи тез-тез қора чой ичгингиз келади – ташҳисингиз олтингугурт (сера) етишмаслиги. Сиз учун карам, гулкарам, турп, броколл, занжабил кабиларни таомномада кўпайтириш тавсия этилади.
• Кечқурун тавсия этилмасада, ширинлик ейсиз. Қовурилган таомларга ҳам йўқ деёлмайсиз...Организмингизда углерод камайиб бораяпти. Кўпроқ мева ва сабзавотларга ихтиёр беринг.
• Тузламалар жону дилингиз, шўр, тузи устига чиқиб турган егуликларни маза қилиб ейсиз. Аммо бу ҳолат организда хлоридлар тақчиллиги сабаб юзага келади-да. Таомномангизга эчки сути, балиқ ва ошланмаган денгиз тузини киритинг.
• Сўнгги пайтларда суюқ таомларни кўпроқ истеъмол қилаяпсизми? Балки организмингиз кераклича суюқлик миқдорига эга бўлолмаётгандир? Кун давомида 8-10 стакан сув ичинг, лимон ёки лайм шарбатини аралаштириб олсангиз фойдаси икки карра ортади.
• Бир нималарни тамадди қилмай иш қилолмайсизми? Демак сизда триптофан ватирозин (аминокислоталар) етишмовчилиги юзага келган. Жигар, картошка, исмалоқ, майиз енг, шунингдек қизил ва оловранг маҳсулотларга ҳам диққат қилинг.
• Иштаҳангиз йўқ, очиқсангиз ҳам базўр таомланасиз. Бу ҳодиса В1 ва В2 витаминлари камайиб кетганида кузатилади. Ёнғоқлар, писта, балиқ ва парранда гўшти, ловиядан тайёрланган егуликларни синаб кўринг.
• Тамакига бўлган эҳтиёж кун сайин ортиб бораётганлиги кремний, тирозин моддаларининг «ғамлаб» олишдан дарак беради. Бунда сизга ёнғоқларнинг барча турлари, С витаминига бой маҳсулотлар, қизил ва оловранг мева ва сабзавотлар асқотади.
06.08.2021, 17:47
CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...26.12.2017, 13:12
— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...26.12.2017, 13:08
— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...26.12.2017, 11:36
Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...