1

Хиёнатдан ҳам ёмон бўлган 11 ҳаракат

СУҒДИЁНА 14.04.2016, 17:16
Теглар: Аёл, Эркак, Оила, Эр-хотин
Хиёнатдан ҳам ёмон бўлган 11 ҳаракат

Суюкли ёринг хиёнат қилгандан ҳам ортиқроқ ёмон нарса йўқдай гўё, бироқ ундан ҳам ёмон бўлган айрим нарсалар бор экан.

Булар нима эканлиги билан қизиқаётган бўлсангиз қуйидаги ҳолатларни санаб чиқинг ва уларни амалга оширмасликка ҳаракат қилинг! 

Ёлғон ишлатиш ва ниманидир яшириш. 

Ҳатто бу ҳаракатни унинг фойдасига қилаётган бўлсангиз ҳам, кун келиб улар сенга нисбатан ишонч йўқолишига ва ўз-ўзидан муносабатлар дарз кетишига олиб келади. «Сен иккинчи ярмингдан ҳеч нарсани сир тутмаслигинг керак».

Норозиликни яшириш. 

Бирор нарсадан норози бўлсангиз бу ҳақда унга дарҳол айтганингиз маъқул. Ичингизда йиғиладиган хафагарчиликлар бир кун муносабатларнинг аламли тугашига олиб келади. Яхшиси дарҳол гапириб, ичингдаги ғуборни ювиб ташлаган маъқул.

Мулоқотнинг етарли эмаслиги. 

Бу СМС ёзиш керак ёки қўнғироқ қилиш керак дегани эмас. Шунчаки бир-бирингизни ташвишлантирадиган мавзулар ҳақида гаплашинг, уларни биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Кўнгилда қолган ғубор, кун келиб чайқалади ва бу вақтга келиб ғишт қолипидан кўчган бўлади.

Қайсарлик қилиб, ўз фикрида турмоқ.

Агар кимнидир севсангиз унга ён босишни ҳам билишингиз шарт. Фақат ўз фикрингиздан туриб, бошқаларникини инобатга олмаслик мумкин эмас. Умуман олганда муроса қилишни билиш керак.

Икир-чикирларни деб баҳслашиш.

Маиший ҳаётдаги майда-чуйдаларни деб доимий баҳслашиш ва уруш қидириш муносабатлардаги парокандаликка олиб келиши мумкин. 

Менсимаслик. 

Жуфтингизга менсимасдан юқоридан муомала қилиш уни ўзини ерга уришига олиб келади, бунинг оқибатида юзага келган айрилиқдан сўнг эса у анча вақтгача ўзини қўлга олишига тўғри келади. 

Муносабатларни қулайлик учун сақлаш. 

Муносабатларни фақат қайсидир сабаб ёки фойдани деб сақлаб қолиш инсонийликка кирмайди. Ўсиб бораётган ҳафагарчиликлар аламзадаликка олиб келади. Ундан кўра дўст бўлиб қолган афзал.

Ёлғиз қолмаслик учунгина бирга бўлмоқ. 

Сиз шунчаки бир ўзингиз қолишни истамайсиз ва шу сабабли биргасиз. Бу эса ноиложлик саналади.

Рашк. 

Ҳиёнат йўқ жойда ҳам доимий шубҳа қилиш, бесабаб рашк ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. 

Фойдаланиш.

Бу жуда мураккаб масала… Сиздан шунчаки фойдаланаётганликларини одатда энг охирги нуқтада билиб қоласиз. Бу билан эса жуфтингиз ўзига нисбатан ҳурмати йўқолади ва бу ҳурматни кейин тиклаш осон кечмайди.

Ўзингдан йўқ одамни ясаш.

Айтайлик, ўзинг ёқтирмайдиган нарсаларни ёқтираман деб айтиш ёки аксинча.  Бошидан самимий бўлган мақсадга мувофиқ. Сабаби бу ёлғонлар айрилиққа олиб келиши мумкин.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1