1

“Барселона” сўнгги 13 йилда илк бор Ла Лигада қаторасига уч ўйинда мағлуб бўлди

СПОРТ 18.04.2016, 09:07
“Барселона” сўнгги 13 йилда илк бор Ла Лигада қаторасига уч ўйинда мағлуб бўлди

“Барселона” клуби Испания чемпионатининг 33-турида ”Камп Ноу” стадионида “Валенсия”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Каталонияликлар 2003 йилнинг феврал ойидан буён Ла Лигада кетма-кет учта ўйинда ютқазди. Чемпионлар лигасини ҳам инобатга оладиган бўлсак, “кўк-анор ранглилар“ сўнгги беш ўйиндан тўрттасида мағлуб бўлди ва яна биттасида дуранг қайд этди. 

“Барселона” Испания чемпионатида 76 очко билан ҳамон пешқадамлик қилаётган бўлса-да, “Атлетико” ушбу турдан ғалаба қозониб, азалий рақибига етиб олди. “Реал Мадрид” 75 очко билан учинчи ўринда бормоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1