1

Машҳур футболчилар ва уларнинг рафиқалари (2-қисм)

СПОРТ 19.04.2016, 11:26
Теглар: Оила, Эр-хотин
Машҳур футболчилар ва уларнинг рафиқалари (2-қисм)

Жаҳон футболи намоёндаларининг рафиқа ва маъшуқалари билан сизларни таништиришда давом этамиз. Аввалги саҳифамизда эътиборингизга Месси, Дибала, Пике сингари машҳур футболчилар оилалари ҳақида маълумот берган эдик. Бу сафар сизларни бошқа таниқли футболчилар оилалари билан таништирамиз. 

Златан Ибрагимович ва Хелена Цегер

Швециянинг барча даврлардаги энг яхши футболчиси Златан Ибрагимович ўзидан 11 ёш катта Хелена Цегер билан оила қурган. Уларнинг икки нафар ўғли бор: 9 ёшли Максимилиан Ибрагимович ва 8 яшар Винсент Ибрагимович. 

Питер ва Абигейл Краучлар

Англия термаси собиқ ҳужумчиси, айни дамда “Сток Сити” клуб шарафини ҳимоя қилаётган Питер Крауч ҳамюрти, фотомодел ва телебошловчи Абигейл Мари “Абби” Клэнсига уйланади. Англиялик фотомодель никоҳдан сўнг турмуш ўртоғининг фамилиясига ўтиб олади. 

Хаби Алонсо ва Нагоре Арамбуру

“Реал” собиқ аъзоси, ҳозирги кунда “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо 2009 йилда испаниялик актриса Нагоре Арамбуруга уйланади. Испаниялик жуфтлик икки қиз ва бир ўғилни вояга етказмоқда. 

Кака ва Каролин Селико

Бразилиялик машҳур футболчи Кака 2005 йилда бразилиялик хонанда, жамоатчи Каролин Селико билан тушмур қуради. Йиллар давомида ҳавасли оилалардан бири бўлиб келган Кака ва Селико кутилмаганда 2015 йилда ажрашади. Бир ўғил ва бир қизнинг ота-онаси ўз бахтини топмаган экан. 

Икер Касильяс ва Сара Карбонеро

Бир неча ҳафта олдин Испания терма жамоаси ва “Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс испаниялик журналист Сара Карбонерога хуфёна тарзда уйлангани ҳақида хабар бергандик. Улар 20 март куни расман никоҳдан ўтган. Никоҳ маросими шов-шувга айланмаслиги учун унда атиги икки гувоҳ ва жуфтликнинг ўғли қатнашди. Қайд этиш керак, Касильяс ва Карбонеро 2009 йилдан буён бирга яшаб келади. 

Райан Гиггз ва Стэйси Кук

“Манчестер Юнайтед” клуби афсонаси, уэльслик Райан Гиггз 2007 йилда Стэйси Кук билан турмуш қуради. Ушбу жуфтлик Либерти Бью Гиггз исмли қизалоқ ва Захари Жосеф Гиггз исмли болакайнинг ота-онаси. 

Марио Гётце ва Анн-Катрин Броммел

2014-йилги Жаҳон чемпионатида Германия термасига ғолибликни олиб келган кеган Марио Гётце германиялик Анн-Катрин Броммел билан ишқий муносабатда бўлиб келмоқда. Унинг ёри моделлик билан шуғулланади. Бўш вақтларида эса машина ҳайдашга қизиқади. Афсуски, ушбу жуфтликнинг турмуш қуриши ҳақида ҳозирча дарак йўқ. Балки бунга футболчининг “Бавария”даги омадсизлиги сабаб бўлаётгандир. Сўнгги пайтларда Гётце деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. 

Мауро Икарди ва Ванда Нара 

“Интер” жамоаси ҳужумчиси, 22 ёшли аргентиналик футболчи Мауро Икарди 28 ёшли модель Ванда Нара билан оила қурган. Эътиборлиси, футболчининг хотини унинг агенти ҳамдир. Ванда Нара эрининг трансфер ва шартномани узайтириш борасидаги музокараларини ўзи олиб боради. Жуфтлик 2015 йилда фарзандли бўлган. 

Darakchi.uz сайтини кузатишда давом этинг. Мақоламизнинг кейинги қисмида бошқа машҳур фуболчилар оилалари ҳақида маълумот берамиз. 

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Эр-хотин 5 бош қўй ўғирлаб қўлга тушди

03.12.2019, 10:59

 Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 29 ноябрга ўтар кечаси ўзига тегишли «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1