People журнали ўз талқини бўйича 2016 йилнинг энг гўзал аёли ким эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Унга кўра, америкалик актриса Женнифер Энистон 2016 йилда “дунёнинг энг гўзал аёли” деган номга сазовор бўлди.
47 ёшли актриса соғлом турмуш тарзини кечиради. Женнифер ҳафтада олти соатча вақтини спортга бағишлайди. У шунингдек, рационидан фаст-фудни олиб ташлаган ҳолда, фақат фойдали озуқавий маҳсулотларни истеъмол қилади.
Актрисанинг гўзаллигини ундаги ўзига ишонч, оғир-босиқлик, меҳрибонлик ва ҳаққонийлик каби жиҳатлар ҳам кўрсатади.
“Ҳаётда ҳеч нарсадан афсусланманг. Ўзингизни омадсиз деб ўйламанг ва атрофингиздагиларга сизни шундай ҳис қилишингизга мажбур қиладиган ҳаракатлар қилишига йўл қўйманг”,—дейди Энистон журналга берган интервьюсига.