АҚШнинг Техас штатидаги Astroworld мусиқа фестивалида тиқилинч ҳолат туфайли фавқулодда ҳолат юзага келди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Қайд этилишича, Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтган йирик концертда тиқилинч туфайли камида 8 киши ҳалок бўлди, 300дан зиёд инсонлар жароҳатланди.
Маълум қилинишича, репер Тревис Скоттнинг саҳнага чиқиши вақтида тартибсизлик юзага келган. Концертга тўплаганлар ўртасида тартибсизликлар сабабли кўпчилик ҳаво етишмаслиги оқибатида ҳалок бўлган.