Англия Премьер-лигасининг 30-тур қолдирилган ўйинида “Арсенал” жамоаси “Вест Бромвич” билан куч синашди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу ғалаба “тўпчилар” учун Премьер-лига доирасида 500-си бўлди. “Арсенал” “Манчестер Юнайтед” жамоасидан (584 ғалаба) кейин ушбу натижани қайд этган иккинчи клуб бўлди.
Мазкур ғалабадан кейин Арсен Венгер шогирдлари очколар сонини 63 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.





