АсосийJamiyat

Сурхондарёда Россияда ишлашни хоҳловчилар учун танлов ўтказилмоқда

'Сурхондарёда Россияда ишлашни хоҳловчилар учун танлов ўтказилмоқда'ning rasmi

Бугун, 9 ноябрь куни Термиз шаҳридаги архитектура ва қурилиш коллежида хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Россия Федерациясининг “Концерн Титан-2” ҳамда “ДИНА ИНТЕРНЕШНЛ” корхоналари вакиллари танлов ўтказмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, танловда арматура, ғишт териш ва қурилиш соҳасининг бошқа йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда.

Танловдан муваффақиятли ўтган фуқаролар Россия Федерацияси шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

    Бошқа янгиликлар