АсосийJamiyat

Тошкентдаги ҳарбий шаҳарча майдони сотувга қўйилди

'Тошкентдаги ҳарбий шаҳарча майдони сотувга қўйилди'ning rasmi

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳридаги йирик мулкни кимошди савдосига қўйди.

Маълум қилинишича, Чилонзор тумани Тирсакобод маҳалласидаги 60-сонли ҳарбий шаҳарчадаги объект Вазирлар Маҳкамасининг 26-августдаги қарорига асосан сотувга қўйилган

Лот 27,86 гектар майдонда жойлашган. Бино ва иншоотларнинг умумий майдони 29,8 минг квадрат метрни ташкил этади. Барча коммуникациялар — электр, газ, сув ва канализация бор.

Объектнинг бошланғич баҳоси — 204,9 млрд сўм. Аризалар шу йилнинг 11 декабрига қадар қабул қилинади, савдолар эса 13 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Айни пайтда бу сайтда сотилган энг қиммат лот ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар