Кеча Ўзбекистонда 275 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йил 10 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188892 (+273) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 17 нафари Андижон вилоятида,
- 7 нафари Бухоро вилоятида,
- 5 нафари Жиззах вилоятида,
- 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 15 нафари Наманган вилоятида,
- 19 нафари Самарқанд вилоятида,
- 5 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 27 нафари Фарғона вилоятида,
- 16 нафари Хоразм вилоятида,
- 56 нафари Тошкент вилоятида,
- 91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1349 нафарни ташкил қилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай вазиятда аҳолидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.






