АсосийDunyo

ОАВ: Франциядаги отишма чоғида 2 киши ҳалок бўлди

Франциянинг Гренобл шаҳридаги бошланғич мактаблардан бири олдида отишма юз берди, деб хабар беради “Gazeta.ru”. 

Отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна бир киши оғир жароҳатланди. 

Маълумотларга кўра, отишма бугун кундузи маҳаллий вақт билан соат 10:00 да юз берган. Яраланганлардан бири шу заҳотиёқ, иккинчиси эса бироздан сўнг вафот этган.

Маҳаллий полиция вакиллари отишма юз берган ҳудудни ўраб олган. дастлабки маълумотларга кўра, отишма маҳаллий жиноий тўдаларнинг ўзаро келишмовчилиги оқибатида келиб чиққан.

    Бошқа янгиликлар