АсосийJamiyat

Президент Ислом Каримов расмий ташриф билан Москвага жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25 апрель куни расмий ташриф билан Москвага жўнаб кетди. 

Ташриф давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Россия ҳамкорлиги ривожининг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммолар юзасидан фикр алмашадилар. 

Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон билан Россиянинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар