Ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўйган "дрифт"чига чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқда "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб "дрифт" қилган видеоси тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Мазкур видео Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу ҳайдовчи аниқланди ва унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.






