"Ўзгидромет" 23 ноябрьга об-ҳаво башоратини берди.
Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхандарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ бўлади.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 16-18° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик, туман тушиши мумкин. Ҳаво 7-12° илиқгача исийди.






