Ўзбекистонда "InnoWeek.Uz-2021" халқаро инновацион ғоялар ҳафталигига старт берилди.
Унинг очилишида 50 га яқин хорижий давлатлардан ва махаллий илмий-инновацион марказлар, инвестиция фондлари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес-инкубаторлар вакиллари, эккмпертлар, олимлар иштирок этди.
Очилишда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов тадбир иштирокчиларига миннатдорлик билдириб, ушбу ҳафтада тажриба алмашиш, янги лойиҳаларни ўрганишга кўмаклашишини алоҳида қайд этиб ўтган. 27 ноябрга қадар давом этадиган ҳафталик доирасида кўплаб тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилгани таъкидланади.
Шунингдек, Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт вазири Мидхат Шагиахметов ўтказилаётган бу тадбир ҳақида фикрини билдирган.
"2020 йил ҳақиқатан ҳам иқтисодиёт учун жуда жиддий синовга айланди", —Татаристон Бош вазири ўринбосари.
"Бундай шароитда инновацион фаолиятга иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишнинг стратегик масаласи сифатида қараш керак. Бозор динамикаси, ўз навбатида, инновацион жараёнларга ҳам таъсир қилади. Жаҳон иқтисодиётининг нобарқарор ҳодисаларига самарали қарши туриш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Шу боис мамлакатимизда тўпланган тажриба алмашиш имконияти мавжуд бўлган, инновацион фаолиятни ривожлантиришга хизмат қиладиган бундай тадбирларни ўтказиш ниҳоятда муҳим",-дейди Мидхат Шагиахметов.
Маълумотга кўра, ҳафталиги доирасида қатор ҳужжатлар имзоланган.






