1

Ажримдан кейинги ҳаёт: эри ташлаб кетгач, ҳаётини қайта тиклаган 4 машҳур юлдуз

СУҒДИЁНА 30.04.2016, 11:02
Теглар: Аёл, Оила
Ажримдан кейинги ҳаёт: эри ташлаб кетгач, ҳаётини қайта тиклаган 4 машҳур юлдуз

Ҳаммасини бошқатдан бошлаш мумкинлигини исботловчи ҳаётий ҳақиқатлар.
 

Ирина Безрукова 

Ирина ва Сергей Безруковлар/ Ирина Безрукова ва Сергей Брауде

Ирина ва Сергей Безруковларнинг 15 йиллик оиласи шу пайтгача энг идеал оила ҳисобланиб келинган эди. Аммо сўнгги йилларда жуфтлик идеал оила имижини сақлаб қолиш ниятида ҳеч кимга сир бой бермади. Бироқ кўпчилик охирги 8 йил мобайнида Сергейнинг бошқа аёлга уйланганини, 2 фарзанд кўрганлигини яхши биларди. Бу сир актёрнинг қизи 6 ёшга, ўғли 3 ёшга тўлганда фош бўлди. Журналистлар болаларнинг онаси, ёш актриса Кристина Смирнова эканлигини аниқлашди. Кристина Сергей Безруков бош қаҳрамонни ўйнаган “Есенин” сериалида роль ўйнаган. Иринанинг дўстлари буни Иринанинг фарзанд кўра олмагани учун Сергей Безруков шундай йўл тутди деб изоҳлашди. Ирина биринчи турмушидан ягона — ўғил фарзанд кўрган эди. Унинг биринчи турмуш ўртоғи Игорь Ливанов бўлган. Қолгани худди кинодагидай давом этди. Иринанинг якка-ю ёлғиз фарзанди Андрей 25 ёшида инфекциядан вафот этади. Эри Сергей Безруков режиссёр Анна Матинсон билан дон олиша бошлайди. Аммо Ирина ўзида яшаш учун куч топа олди. Актриса ҳозир ўзини тутиб олган, ижодини давом эттирмоқда, турли машҳур лойиҳаларда иштирок этмоқда. У бизнемен Сергей Браудега турмушга чиқиб, бахтли ҳаёт кечирмоқда.

Юлия Светлакова

Сергей ва Юлия Светлаковалар

Юлия ва Сергей Светлаков ўртасидаги ишқий муносабатлар уларнинг Екатеринбургда ўтган талабалик йилларидаёқ бошланган эди. Сергей талабалар ўртасида ўтказилган ҚВЗ ларда қатнашиб кўзга кўринди. Шундан кейин ТНТ телеканалидаги “Наша Раша”, “Ургант билан бир оқшом” телекўрсатувларида иштирок этиб, мамлакатнинг машҳур шоуменларидан бирига айланди. Талабаликдаги муҳаббат мис карнай синовларидан ўтолмади. Сергей оиласини ташлаб, бахтини қидириб кетди. Аммо у қизи Настяга ғамхўрлик қилишни унутмади. 14 йиллик бахтли ҳаётдан кейин Юлия қизи ва муаммолари билан катта шаҳарда ёлғиз қолди. Сергей кўп ўтмай, бошқа аёлга уйланди ва ўғил фарзандли бўлди, унинг исмини Иван қўйди. Ўз навбатида Юлия Светлакова ҳам турмушга чиқди. Бу воқеани Сергейнинг ўзи шундай изоҳлади:

“Мен Юлиядан ажрашганимдан хафа эмасман, чунки ҳозир ҳақиқатан бахтлиман. Икки бебахт одамнинг ўрнига тўртта бахтли инсон пайдо бўлди. Юлия ҳам ўз бахтини топганидан хурсандман”.

Гвен Стефани

Гвен Стефани ва Гэвин Россдейл/ Гвен Стефани ва Блейк Шелтон

Деярли бир давомида ОАВлар Гвен Стефани ва Гэвин Россдейлнинг жанжалли ажрашуви ҳақида ёзишдан тўхтамади. 12 йиллик бахтли ҳаёт, 3 фарзанддан кейинги ажрашув барчага беадаблик бўлиб туюлди. Мусиқачи йиллар давомида болаларининг энагаси билан ишқий муносабатда бўлиб, рафиқасига хиёнат қилиб келди. Бу сир оммага фош бўлгандан кейин ҳам энага билан муносабатларига чек қўймади. 

Россдейл бу можароларнинг барчасида рафиқаси Гвен Стефанини айблади. Эрининг иши юришмаган пайтларида Гвен оилада асосий боқувчи бўлганлиги сабабли, гастролларга кетар, уйда кам бўларди. Ажрашувдан кейин тутуриқсиз Россдейл рафиқасининг 120 миллион долларлик топган-тутганини бўлишишни, ойма-ой алимент тўлашини талаб қилди. Бу бахтсизлик ортидан Гвенга ҳақиқий бахт кулиб боқди. У ҳамкасби мусиқачи Блейк Шелтонга турмушга чиқди. Ҳозир улар яна фарзанд кутмоқдалар. Уларнинг ижодлари ҳам гуллаб-яшнади. Россдейлнинг алимент тўлаш ҳақидаги даъвоси суд томонидан рад этилди. Унинг маъшуқаси бўлган энага эса бошқа эркакка турмушга чиқиб кетди.  

Сандра Буллок

Сандра Буллок ва Жесси Жеймс/ Сандра Буллок ва Брайан Рэндалл

Сандра Буллок билан Жесси Жеймснинг ажрашуви 2010 йилда тилларда достон бўлди. Айнан шу йили актриса “Оскар” мукофотига сазовор бўлди. Жеймснинг маъшуқаси модель Мишель Макжи уларнинг ишқий муносабатлари ҳақида оламга жар солиб, Сандранинг “Оскар”даги ғалаба кайфиятини йўққа чиқарди. Кейинчалик Мишель Жеймснинг ягона “севгилиси” эмаслиги аниқ бўлди. Жессининг бундай “қаҳрамонликлари” ҳақида эшитган актриса даҳшатга тушди. Яқин инсонининг  хиёнатини унутиш учун Сандрага 5 йил керак бўлди. Натижада тақдир актрисага ҳақиқий бахтни ҳадя этди. У хушсурат фотосуратчи Брайан Рэндаллга турмушга чиқди. Улар Луиса ва Лайли исмли қизалоқларни фарзандликка олишди. Сандра Буллок қизил йўлакчадаги биринчи рақамли актрисага айланди. Жесси Жеймснинг ҳаётида ўша жанжалли воқеадан кейин айтарли эсда қоларли ҳодиса юз бермади.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1