АсосийSport

19 ёшли футболчи автоҳалокатда вафот этди

Германиянинг “Ганновер 96” жамоаси ярим ҳимоячиси, 19 ёшли Никлас Файерабенд автоҳалокатга учраб, оламдан кўз юмди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди

“Никласнинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Ушбу кўнгилсиз воқеа барчамизнинг дилимизни вайрон қилди. “Ганновер” жамоаси, ҳамкорлари, футболчи ва ходимлари, мухлислар ушбу воқеадан шокка тушди”, – дейилади клуб баёнотида. 

Никлас Файерабенд “Ганновер 96” клубининг 19 ёшгача бўлган футболчилар жамоасида тўп сурарди. У 48 ўйинда 18 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилганди.

Бошқа янгиликлар