АсосийJamiyat

Олий таълим вазирлиги эмланган талабалар учун хушхабар эълон қилди

'Олий таълим вазирлиги эмланган талабалар учун хушхабар эълон қилди'ning rasmi

Аввалроқ талабалар контракт пулини тўлаш муддати узайтирилгани ҳақида маълум қилган эдик. Унга кўра, тўлов-контракт маблағларини тўлаш 2021 йилнинг 31 декабрига қадар мумкин этиб қўйилди.

Шунингдек, Олий таълим вазирлиги талабаларга яна бир янгилик ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, энди эмланган, бироқ сертификатини кечикиб олувчиларга ҳам 10 фоизлик чегирма берилади.

"Коронавирус инфекциясига қарши 2021 йилнинг 15 ноябрига қадар тўлиқ эмланган (вакцина олган), лекин эмланганлик тўғрисидаги сертификатни белгиланган муддатдан кечикиб олий таълим муассасасига тақдим этган (этаётган) абитуриентлар ва талабаларга тўлов-контракт суммасини тўлашда бир марталик 10 фоизли чегирмани қўллашга рухсат берилди",-дейилади вазирлик хабарида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар