Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ҳамда “Краснодар” клуби аъзоси Одил Аҳмедов Россия чемпионатининг 28-турида жароҳат олди.
Аҳмедов “Крилья Советов” клубига қарши (3:0) кечган ўйинда асосий таркибда майдонга тушган эди, аммо 15-дақиқада рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олиб, майдони эрта тарк этди.
Ҳозирча Одил Аҳмедовнинг жароҳати қай даражада оғирлиги ҳақида маълумот йўқ.





