“Челси” жамоасининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо яқин соатлар ичида “Манчестер Юнайтед” жамоасини ўз бошқарувига олиши кутилмоқда. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, португалиялик мутахассис яқин соатлар ичида манкунианликлар билан шартнома имзолайди. Амалдаги бош мураббий Луи ван Гал эса истеъфога чиқарилади.
Жорий мавсумда Луи ван Гал жамоаси Англия Кубоги финалида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. “МЮ” айни вақтда Англия чемпионатининг 5-поғонасида бормоқда.





