Хитой пойтахти Пекиннинг бир нечта туманларида ўнлаб инфекция ҳолатлари аниқланганидан кейин оммавий текширувдан ўтмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Фэнтай ҳудудида яшовчи одамларга шаҳарни тарк этмаслик буюрилди. Шаҳарда коронавирус билан боғлиқ 25та ҳолат аниқланган. Шунингдек, Пекиннинг бошқа ҳудудларида ҳам яна 14 кишида касаллик қайд этилган.
Шу муносабат билан, COVID-19 юқтириш хавфи юқори бўлган ҳудудларда яшовчи икки миллионга яқин одам коронавирус тестидан ўтиши керак.