АсосийSport

Моуриньо “МЮ” бошқарувини олиш учун шарт қўйди

Лондоннинг “Челси” клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед” вакиллари билан музокараларни давом эттирмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, айни вақтда асосий масала клуб трансфер сиёсатида бўлиб турибди. Мураббий футболчиларни сотиб олиш ёки сотиш масаласида қарор қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритишни истамоқда. Агар унинг талаби қондирилса, у манкунианларни бошқаришга қарши бўлмайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ томонлар ўзаро оғзаки келишган ҳолда 3 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабар берилганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар