Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 26 январь соат 9:30 ҳолатига кўра, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи 500 та қозонхонадан 444 таси ўз иш фаолиятини қайта тиклади.
Аҳолига ичимлик суви етказиб бериш тўлиқ тикланган ҳудудлар
Қорақалпоғистон Республикаси — 100%
Бухоро вилояти — 100%
Навоий вилояти — 100%
Наманган вилояти — 100%
Самарқанд вилояти — 100%
Хоразм вилояти — 100%
Тошкент шаҳри — 100%






