“Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, (ПҚ-83-сон, 13.01.2022) 2022-йил 1-февралдан фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйиши мумкин.
2022-йил 1-февралдан 2025-йил 1-январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аератор, бассейн, автокормушка, УЗВ) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субектлар учун:
- фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари);
- юридик шахслар ер солиғи;
- юридик шахслар мол-мулк солиғи;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.
Балиқ етиштирувчи хонадон эгалари учун:
- ер солиғи;
- мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида белгиланди.






