Россия соғлиқни сақлаш бошқармаси берган маълумотга кўра, Москвада болалар ўртасида коронавирус юқтириш ҳолатлари ошган. Бу ҳақда ТАСС хабар тарқатмоқда.
Қайд этилишича, икки ҳафта ичида касалланганлар сони 14 баравар ошди.
"Москвада болалар орасида коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолат юқори даражага етди. Икки ҳафта ичида касал болалар сони 14 бараварга кўпайди - ҳафтасига 2 мингдан 28 тага, касалхонага ётқизилганлар - 10 баробар - ҳозир уларнинг сони бир кунида 120 нафарни ташкил қилмоқда", - дейилади хабарда.
Москва ҳукумати болалар ўртасида ковид билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши сабабли болалар шифохоналарида режали касалхонага ётқизишни уч ҳафтага ёпишга қарор қилди.