АсосийJamiyat

Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқалган "перевод" ҳақидаги аудиохабарга муносабат билдирди

'Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқалган "перевод" ҳақидаги аудиохабарга муносабат билдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов иштирокида хориждан ўқишни кўчириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида аудиохабарлар тарқалди.

Вазирлик ушбу хабарларни ёлғон ва ҳеч  қандай асосга эга эмаслигини таъкидламоқда.

"Вазир иштирокида ўқишни кўчириш мавзусига оид ҳеч қандай видеоселектор йиғилиши бўлгани йўқ. Хориждан ўқишни кўчириш амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги тартибга кўра амалга оширилмоқда",-дейилали хабарда.

Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фаолларидан турли хил сохта ахборотларга ишониб қолмаслик сўралмоқда.

"ОТМга ўқишни кўчиришга доир ҳар қандай хабарнинг ҳақиқийлигини аввал вазирликнинг телеграмдаги @eduuz расмий канали орқали текшириб кўришингизни тавсия этамиз.

Шу билан бирга, асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун қонунчилигимизда жавобгарлик белгиланганини яна бир бор эслатиб ўтамиз",-дея эслатиб ўтилади.

    Бошқа янгиликлар