АсосийJamiyat

"Кўпчилик томошабин бўлиб қолмоқда" — Президент экологик муаммоларга бефарқликни танқид қилди

'"Кўпчилик томошабин бўлиб қолмоқда" — Президент экологик муаммоларга бефарқликни танқид қилди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди:

«Ҳаммангиз яхши биласиз, халқимиз азалдан табиатни муқаддас деб билган. Тупроқни, сувни, ҳавони, остонасини пок сақлашга интилган. Халқимизда «Бирни кессанг, ўнни эк» деган доно мақол ҳам бежиз айтилмаган.  

Оилада янги фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экилган. Афсуски, мана шу эзгу одатлар бугун деярли йўқолиб кетди. Одамларимиз ҳатто эшиги ва ҳовлиси атрофини тозалашдан, дарахт, гул, кўчат экиб, саранжом-саришта қилиб қўйишдан эринадиган бўлиб қолди.  

Нега бу масалада ОАВ орқали ҳамда маҳаллаларда бонг урилмаяпти? Қани маҳалла фаоллари, нуронийларимиз ва жамоатчилигимиз? Афсуски, кўпчилик томошабин бўлиб қолмоқда», — деди давлатимиз раҳбари.

«Энг муҳим масала — аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур.  

Бугун кўчага ёки исталган жойга қаранг. Ҳамма жойда одамлар ташлаб кетган чиқиндиларни кўрасиз.

Биз она юртимизни муқаддас деймиз. Агар шу юрт, шу тупроқ биз учун муқаддас бўлса, нима учун уни тоза-озода сақламаймиз?» — дея мавзуни давом эттирди Президент.

 

    Бошқа янгиликлар