Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сонли қарори билан Қашқадарё вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ўзгартирилган. Шу муносабат билан ҳокимликда бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Эшонкулов Акбар Бурхонович - вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига;
Тўраев Беҳзод Тўраевич - вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимига;
Мирзарахимов Нурбек Ғофуралиевич - вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси вазифасига;
Азимов Ҳусниддин Тўрамуродович - вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўбаси мудири лавозимига;
Тожибоев Санжарбек Тулкинович - вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўбаси етакчи мутахассиси вазифасига ўтказилган.






