АсосийJamiyat

Қашқадарёда янги туристик-реакцион зона ташкил этилади

'Қашқадарёда янги туристик-реакцион зона ташкил этилади'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида “Майданак” туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади. Мазкур масала юзасидан Туризм ва спорт вазирлиги бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан тегишли ўрганишлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, ҳозирда Қарши шаҳридан 176 км узоқликда жойлашган ХИВ аср зиёратгоҳи ва масжиди бўлган “Лангар ота” ҳамда “Майданак” обсерваторияси ҳудудигача бўлган йўл, электр таъминоти, сув ва оқова сув инфратузилмаси ўрганилиб, тегишли лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Соҳа мутахассислари денгиз сатҳидан 2650 метр юқорида бўлган “Майданак”  обсерваториясида бўлиб, Майданак тоғларининг 7900 гектар арчазор ҳудудларида ўтов, "cампинг", "глампинг", эко-уйлар, енгил конструкцияли контейнерлар жойлаштиришни муҳокама қилишди.

Бундан ташқари, Кўкбулоқ, Ўртадара, Чуқурқишлоқ, Каттаўра, Боғобод қишлоқларида 100 дан ортиқ меҳмон уйи барпо этиш, кўрсатиладиган хизматларни диверсификациялаш орқали ҳудудда “Моунтаин треcк” “Моунтаин бике” ва экстремал туризм хизматлари ривожлантириш, шу билан бирга, осма дор йўли, 3-юлдузли меҳмонхона ҳамда соғломлаштириш мажмуалари қуриш режалаштирилгани айтилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар