АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги ягона ҳоким аёл ишдан кетди

'Қашқадарёдаги ягона ҳоким аёл ишдан кетди'ning rasmi

Интернет сайтларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. У вилоятдаги ягона аёл ҳоким эди. Ушбу маълумотни "darakchi.uz"га Қашқадарё ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Ахрор Содиқов тасдиқлади. 

Матбуот котибининг таъкидлашича,  Мақсуда Мустафоева ўз аризга кўра, вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан ишдан кетган.

У ҳоким бўлгунига қадар вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 

Мақсуда Мустафоева  2021 йилда вилоят ҳокимининг қарори билан Президент қабулхонаси ва Виртуал қабулхоналарга Қарши тумани аҳолисидан келиб тушган мурожаатлар 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 67 фоизга кўпайгани, 18 та сайлов участкаси мутлақо талабга жавоб бермаётгани, ҳоким ва сектор раҳбарлари жойига чиқиб, оғир ҳудуддаги участкалар билан қизиқмагани, у ерга умуман бормагани, ишларни ташкил этишда бефарқ бўлгани учун ҳайфсан интизомий жазосини олган эди.

    Бошқа янгиликлар