Янги Зеландиялик аёл ўзининг ортиқча вазндан халос бўлиш жараёнини Instagram`даги саҳифаси орқали онлайн-лойиҳага айлантирди, деб ёзади “Lenta.ru”.
Симон Андерсон икки йил ичида қарийб 100 килога озди.
Визажист ва сартарош бўлиб ишловчи аёл 23 ёшида озишга қарор қилди. Ўшанда унинг тана вазни 181 сантиметр бўйига 169 килограмни ташкил этарди. У тана вазнини парҳез ва спорт машғулотлари ёрдамида 77 килогача туширишга муваффақ бўлди.
“Ўзимни ортиқча вазн менга халақит бермаётгандек тутишдан чарчадим”,—дейди Симон.
Андерсонни ижтимоий тармоқ орқали кузатиб борувчилар унга молиявий ёрдам кўрсатди. Бу пулларга қиз ортиқча терисини олдирди, кўкрагини торттирди.
25 ёшли Симоннинг янгиланган саҳифасини ҳозирда 142 минг киши кузатиб боради. Улардан айримлари Андерсоннинг озганига ишонмай, уни ёлғончиликда айблашди.
Қизнинг айтишича, озиш бўйича саҳифани дастлаб у ўзи учун ташкил этган. Бироқ, у кейинчалик кенгайиб, кўпчиликда қизиқиш уйғотган. Нотаниш интернет фойдаланувчиларининг салбий изоҳларини ўқиш ва уларга жавоб қайтраиш унинг режасидаги энг қийин жараён бўлган.
Ҳозирги кунда Андерсон фитнес, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи ҳақида консултацияларда қатнашмоқда.
ҲИНДИСТОНЛИК 1 ДАҚИҚАДА 79 КИШИНИ ҚУЧОҚЛАБ, РЕКОРД ЎРНАТДИhttps://t.co/5CIWrfNo8N pic.twitter.com/Z2p6agkl0X
— DARAKCHI.UZ (@darakchi_news) 26 мая 2016 г.