Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 15 сентябрида, Ҳиндистонда старт оладиган Осиё чемпионатида иштирок этади.
Мазкур мусобақа иштирокчиларининг рақибларини аниқлаш мақсадида қитъа чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтган маросим якунларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз рақибларини билиб олди.
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси “D” гуруҳидан ўрин эггаллад ва КХДР, Таиланд ва Яман термаларига қарши баҳс юритади.
“А” гуруҳи: Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, БАА
“B” гуруҳи: Австралия, Япония, Вьетнам, Қирғизистон
“C” гуруҳи: Жанубий Корея, Малайзия, Уммон, Ироқ
“D” гуруҳи: Шимолий Корея, Ўзбекистон, Таиланд, Яман
“ОЙҚИЗ ЭРТАГИ” ГОЛЛИВУДНИНГ “ФОРС ШАҲЗОДАСИ” ФИЛЬМИДАН ЎҒИРЛАНГАНМИ?https://t.co/BJnRYD1ZcY pic.twitter.com/miR164aeW1
— DARAKCHI.UZ (@darakchi_news) 26 мая 2016 г.