АсосийJinoyat

Сурхондарёда ЙПХ инспекторига 7 миллион сўм таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олинди

'Сурхондарёда ЙПХ инспекторига 7 миллион сўм таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олинди'ning rasmi

Вилоят ИИБ мазкур ҳодиса тафсилотларини баён қилди

Қайд этилишича, 2022 йил 10 февраль куни Термиз шаҳар Ибн Сино кўчасида хизмат олиб бораётган  ЙПХ инспектори "Тико" русумли транспорт воситасини ҳаракати шубҳа туғдирганлиги сабабли тўхтатади. Ҳайдовчиси билан суҳбатлашиш жараёнида ундан спиртли ичимлик ҳиди келиб турганлигини сезади.

ЙПХ инспектори хизматда фойдаланиш учун ўзига бириктирилган "алкотестер" орқали текшириб кўриб, ҳайдовчининг мастлик ҳолатини аниқлайди ва ҳолат юзасидан йўл ҳаракати қоидаларининг 12-бандига мувофиқ ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиради ва транспорт воситасини вақтинчалик сақлаш жарима майдонига жойлаштиради.

Шундан сўнг, фуқаро ЙПХ инспекторининг хизмат олиб бораётган жойга бориб, унга нисбатан чора кўрмасдан автомашинани жарима майдонидан чиқариб беришини илтимос қилиб, эвазига 7.000.000 сўм миқдорда пора таклиф қилади.

ЙПХ инспектори фуқарога бу таклифи қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлишини, жиноятга бошламаслигини айтиб тушунтиришига қарамай ҳайдовчи пора таклиф қилишда давом этади.

Сўнг ЙПХ инспектори Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига фуқарога нисбатан чора кўришни сўраб билдирги билан мурожаат қилади.

Ушбу билдиргига асосан, Сурхондарё вилояти ИЖҚК департаменти Термиз шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро Б.З  ЙПХ инспектори сафдор Р. Ш га 7.000.000 сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган ва ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар Прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар