Евро–2016 мусобақасига тайёргарлик жараёни доирасида Португалия терма жамоаси Норвегия термасига қарши баҳс олиб борди. Мазкур ўйинда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, португалияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 13-дақиқасида Куарежма ҳисобни очди. 65-дақиқага келиб Геррейру рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди. Орадан беш дақиқа ўтгач Эдер ҳисобни йирик 3:0 кўринишга олиб келиб, якуний натижани ўрнатди.
Шу тариқа, Португалия ўртоқлик учрашувида Роналдунинг иштирокисиз Норвегияни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Португалия – Норвегия 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 13 Куарежма, 2:0 – 65 Геррейру, 3:0 – 70 Эдер.





