1

«Боламнинг бўйи ўсмаяпти...»

САЛОМАТЛИК 30.05.2016, 14:47
«Боламнинг бўйи ўсмаяпти...»

–  Ўғлим 14 ёшда. Тенгқурларига қараганда бўйи пастроқ.  Танишларим эндокринологга кўрсатинг, эҳтимол гормонал ўзгариш бордир дейишаяпти. Шундай бўлиши мумкинми? 

Сабоҳат Эсонова, Тошкент вилояти 

Саволга олий тоифали шикофор эндокринолог Дилфуза ОРТИҚОВА жавоб беради: 

–  Бўй ўсишдан секинлашининг бир қанча сабаблари бўлиши мумкин. Дастлаб гипофиз безини текшириш лозим. Бундан ташқари жигар фаолияти, гижжа ва бошқа паразитларнинг мавжудлигини ҳам аниқлаштириш талаб қилинади. Баъзан бўй пастлиги наслий, яъни ота – онанинг бўй ўлчамига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Агар бу сабаб инкор этилса, демак керакли таҳлил хулосаларидан сўнг муаммо сабаби маълум бўлади ва шунга кўра даволаш чоралари бажарилади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1