1

Севги 3 йил яшайди: муносабатлардаги инқирозни енгиб ўтиш мумкинми?

СУҒДИЁНА 31.05.2016, 11:33
Теглар: Муҳаббат
Севги 3 йил яшайди: муносабатлардаги инқирозни енгиб ўтиш мумкинми?

Оилавий психологлар эркак ва аёл ўртасидаги муносабатлардаги инқирозни йилларга қараб ажратишади: Тўйдан кейинги 1-йил, 3-5,7, 13 ваниҳоят 25-йил.

Ўртангиздаги муносабатлар рисоладагидек бўлиши учун нимадир етишмаётгандек туюляптими? Балки, сиз инқироз давларидан бирининг остонасида тургандирсиз.

Муносабатлардаги биринчи инқироз

Биринчи, эҳтиросли севги ўтиб кетади ҳамда бирга ўрганиш ва бирга яшаш даври келади. Энди кўздаги пуштиранг кўзойнакни ечиш пайти келди. Бу пайтда ҳаёт ранглари бирмунча “оқ-қоралашади”: сиз жуфтингизнинг камчиликларини кўра бошлайсиз, бир хилликдан чарчаб, зерика бошлайсиз. Бундай пайтда сиз биргаликда саёҳатга чиқишингиз ҳамида биргаликдаги ҳаётингизни янада чиройлироқ қилиш ҳақида ўйлашингиз керак. 

Аслида эса бу ҳаётдаги энг ажойиб даврлардан бири ва кўпчилик жуфтликлар бу пайтда ҳеч қандай инқирозни сезмайди. 

Бироқ биргаликдаги ҳаётнинг биринчи йилидан сўнг сизда инқироз юзага келган бўлса, хавотирга ўрин йўқ.  Муносабатларингиз янги босқичга ўтмоқда. 

Тўйдан 3-5 йил ўтиб бошланган инқироз

Севишган жуфтлик муносабатларини қонунан расмийлаштириб, эр-хотин сифатида яшай бошлайди. Оилада фарзанд туғилади. Бу босқич эр ва хотин ўртасидаги муносабатларнинг энг мураккаб даври.

Аёлларда кузатиладиган туғруқдан кейинги депрессия, мунтазам давом этадиган чарчоқ ва етишмовчилик муносабатларга совуқчилик тушишига олиб келади. 

Статистика маълумотларига кўра, ажрашишларнинг аксарият қисми мана шу даврда юз берар экан. 

Севгини сақлаб қолиш учун эр ва хотин бир-бирини қўллаб-қувватлаши ва бу кунлар тез орада ўтиб кетишига ишониш керак.

Фарзандингизнинг ширин кулгуларидан завқланинг, ўзингиз учун ҳам етарли даражада вақт ажратинг. Болалар—ҳаётингизнинг бир қисми, холос. Асосийси—сиз ва севгингиз. 

7 йиллик турмушдаги муаммолар

Биргаликда турмушнинг 7-йилида ўзаро муносабатлардаги муаммолар эр ва хотиннинг бир-биридан руҳан чарчаши натижасида юзага келади.

Бир хиллик жонингизга тегади, романтика ҳақида эса ҳеч ким эсламайди ҳам, жинсий ҳаёт эса ўз муҳимлиги ва фаоллигини йўқотади...

Албатта, бундай ҳол 100 фоиз ҳамма жуфтликларда кузатилади, деб бўлмайди. Узоқ ва бахтли оилавий ҳаётнинг сири—ҳаётдаги арзимаган, кичик нарсалардан завқланиш ва бир-биридан зерикишни ажрашиш учун чора деб билмасликда!

Нима бўлган тақдирда ҳам бир-бирингиздан юз ўгирманг.Муносабатлардаги муаммоларни биргаликда ҳал қилишга ва севгингизни асраб қолишга ҳаракат қилинг. 

Турмуш қурганингизга 13 йил бўлди

Бу даврда жанжал ва келишмовчиликлар турли сабабларга кўра юзага келади. Масалан, ўсмир фарзандингиз тарбиясига оид фикрлар қарама-қаршилиги ёки жуфтликларнинг бирига ёқмаётган, ҳаётда ниманидир ўзгартириш истаги. 

Муроса қилиш—осон иш эмас, бироқ бунинг иложи бор.

Муносабатларни яхши томонга ўзгартиришдан қўрқмаслик керак. Ўзингизни ёшлиги ўтиб кетган ва аллақачон қариб қолган холалардек тутманг.

25 йилликдаги муаммолар

Бир-б ири билан 25 йилдан бери бирга яшаб келаётган жуфтликлар ўртасида қандай муаммолар бўлиши мумкин? Ахир, сизни боғлаб турувчи ришталар жудаям кўп... фразандалрингиз анча улғайиб қолишди,энди бемалол ўзингизга вақт ажратишингиз, севимли ишингиз билан шуғулланишингиз мумкин. Аммо, ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. Фарзандлар улғайиб, ота уйини тарк этганидан сўнг, эр ва хотин мунғайиб, ўтган дамларни қўмсаб қолишади. Мазкур даврни бемалол яшаб ўтиш учун, ота-она бунга ўзларини тайёрлашни анча аввал бошлаши керак. Кун келиб болалар улғайиши ва улар ҳам ўз йўлидан кетишини табиий ҳолат сифатида қабул қилиш керак. Энди ўзингиз ҳақингизда ўйлаш вақти келди.

Манба: Cosmo.ru


Шарҳлар

​ҲИНДЧА МУҲАББАТ

21.06.2017, 16:08

Халқимга ёрдам керак, унинг дардлари кўпТест синовларини муваффақиятли топширган Озод пойтахтдаги энг нуфузли тиббиёт институти талабасига айланди. Ўқишга янги қабул қилинганларни табриклаш маросими ҳашаматли залда...
​Севиб қолган ўсмирга қандай муносабат билдириш керак?

16.06.2017, 10:54

— Ёшим ўн бешда. Синфдош йигитим билан бир-биримизга кўнгил қўйганмиз. Яқинда онам билиб қолиб, мени уришиб берди. Дадам ҳам бундан хабар топиб, «У болага бермаймиз,...
​Канадада севишганлар минган ҳаво шари муҳаббат изҳоридан кейин дарахтга урилди (Видео)

31.05.2017, 11:59

Аммо йигит мазкур воқеадан хафа бўлмади, аксинча шундай унутилмас кунда шундай воқеа рўй берганидан қалби қувончга тўлди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.Канаданинг Альберт провинциясида яшовчи...
​“Кўнглида нима бор, билмайман!...”

04.05.2017, 14:31

«Эримни менчалик яхши биладиган инсон йўқ» дейсизми? Тўғри, қандай таомни ёқтириши-ю, характери, дўстлари ёхуд қизиқишларидан хабарингиз бор. Аммо унинг режа, мақсад ва ўйлари ҳақида нима...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1