АсосийJamiyat

Иш берувчилар ўз қўл остидаги ишчи-хизматчиларнинг коронавирусга қарши эмланишига масъул бўлади — ССВ

'Иш берувчилар ўз қўл остидаги ишчи-хизматчиларнинг коронавирусга қарши эмланишига масъул бўлади — ССВ'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган муайян чекловларни олиб ташлаш масаласи муҳокама қилинди. 

Йиғилишда иш берувчиларга қўл остидаги ишчи-хизматчиларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик, шу жумладан, бустер доза билан эмланиш даражаси 90 фоиздан кам бўлмаслигига эришиш мажбурияти юклатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

 Давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг коронавирус инфекциясига қарши, шу жумладан, бустер доза билан эмланмаганлиги аниқланганда, улар вақтинчалик ишдан четлаштирилади.

 Ходим коронавирус инфекциясига қарши бустер доза билан эмланишни рад этганда, иш берувчи томонидан унинг вақтинча ишдан четлаштирилишини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қатъий назоратга олади.

    Бошқа янгиликлар