1

СамДУ номидан Алишер Навоий исм-шарифи олиб ташланди

ЖАМИЯТ 01.06.2016, 14:16
Теглар: Университет
СамДУ номидан Алишер Навоий исм-шарифи олиб ташланди

Самарқанд давлат университети номидаги Алишер Навоий исм-шарифи олиб ташланди. Эндиликда у шунчаки «Самарқанд давлат университети» деб аталади. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда

Мазкур қарор Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети очилиши муносабати билан қабул қилинди. Янги ОТМ Ислом Каримовнинг 13 майдаги қарори билан ташкил этилди.

СамДУ тарихи 1927 йил Самарқандда Ўзбек педагогика институти очилиши билан бошланган. 1930 йилда у Ўзбек давлат педагогика академияси дея қайта номланган. 1933 йилда эса академия ва Ўзбек давлат тиббиёт институти базасида Ўзбек давлат университети ташкил этилди.

ОТМ сайти маълумотига кўра, 1941-1944 йилларда Ўзбек давлат университети вақтинчалик Тошкент давлат университети билан бирлашган. 1944 йилдан университет қайтадан Самарқанддаги фаолиятини йўлга қўйди. 1960 йилда Ўзбек давлат университети Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетига айлантирилган.

 

Шарҳлар

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ДЕКАНИ МУОВИНИ 7 МИНГ ДОЛЛАР ПОРА ОЛАЁТГАНДА УШЛАНДИ

11.07.2017, 21:04

2017 йилнинг 10 июль куни тахминан соат 16:00ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг...
​Тошкент ахборот технологиялари университетида “биометрик тизимни алдайман деган “абитуриентлар” қўлга тушди

07.07.2017, 10:08

Аввал ҳабар қилганимиздек, Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовларини ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш...
​Олий таълим муассасаларида контракт миқдори ўзгаришсиз қолди

30.06.2017, 16:36

Олий таълим муассасаларида бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдори ўзгаришсиз қолди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги “Республика...
​Бугун Ўзбекистон ОТМларида қабул комиссиялари иш бошлади

15.06.2017, 11:57

Бугун, 15 июндан эътиборан Ўзбекистон олий таълим даргоҳларида 2017-2018 ўқув йилларига ҳужжатлар қабули бошланди.Бу йил бакалаврларни қабул қилиш умумий квотаси 8 минг 400 тага ошган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1