1

Тошкент шаҳрида фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлди

ЖАМИЯТ 08.06.2016, 11:50
Теглар: Тошкент
Тошкент шаҳрида фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлди

Тошкент шаҳрида одамларни алдаб пул ишлашнинг янги тури пайдо бўлди. Бу ҳақда “Sayyod.com” нашри хабар бермоқда.  

Бир гуруҳ ёш йигитлар Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг эшигини тақиллатиб, хонадон рақамини сотиб олишга мажбур қилмоқда. 

Нашрнинг маълум қилишича, улар ўзларини туман ҳокимиятининг мувофиқлаштириш бўлимидан эканлигини таъкидлаб, ҳамма хонадонларнинг рақами бир хил бўлиши кераклигини таъкидлаб, одамларга пластмассадан ясалган рақамларни пулламоқда. Хитойда ишлаб чиқарилган пластмасса рақамлар 5 минг сўмдан 20 минг сўмгача сотилаётгани айтилмоқда. 

“Уйимизга ёш йигитча келиб ҳокимиятни мувофиқлаштириш бўлимиданман, деб қандайдир бир қарорни нусхасини кўрсатиб, 20 минг сўмдан уй рақамини сотиб олишни таклиф этди ва бу мажбурий эканини айтди.  Мен ҳам ўзимни таништириб ҳокимиятда бундай бўлим йўқлигини айтганимда у ‘Камолот’ бўлимиданман, дейишга тушди. Кейин эса гўёки хўжайини билан боғлаб берди. Қизиғи у хўжайини хам шу йигитчадек ёш ва бир икки саволимга жавоб беролмай телефонни қўйиб қўйди.  Қонунни билганим учун ишни милицияга оширдим. Ишонсангиз, булар уюшган ва тармоқлаб кетишган экан. Хаммаси 1995-97 йилларда туғилган ёшлар. Бир нечта туманларда 5 минг сўмдан 20 минг сўмгача шундай фирибгарлик йўли билан арзон уй рақамларини ҳокимият номидан сотиб улгуришган. Анча бунча пулга шу тариқа эга бўлишган.  Рўзада  мана шу ишларни қилиб юрган  ёшларга қараб ачинасан ҳам.  Муҳтожмикан десанг туппа-тузук кийинган, қўлида Iphone 5”,—дейди фирибгарлар билан суҳбатлашган гувоҳлардан бири.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1