Англия Премьер-лигасининг 29-тур учрашувларига старт берилди.
"Ливерпуль" сафарда "Брайтон"га қарши майдонга тушди. Баҳс 2:0 ҳисобида "қизиллар"нинг ғалабаси билан якун топди. Луиз Диас ва Муҳаммад Салоҳ томонидан киритилган голлар Юрген Клопп шогирдларига ғалаба тақдим қилди.
АПЛ, 29-тур
Брайтон – Ливерпуль 0:2
Голлар: 0:1 – 19 Диас, 0:2 – 61, пенальти Салоҳ.






