Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”га 132-сонли қарорига мувофиқ Чилонзор туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида соғлом овқатланишни ташкил этиш мақсадида мактаб ошхоналарини ижарага бериш бўйича танлов эълон қилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.
Танловда давлат рўйхатидан ўтган, махсус моддий техник базаси (замонавий технологик жиҳозлар)га эга ҳамда таомлар тайёрлаш технологияси бўйича малакали мутахассислари мавжуд бўлган талабгорлар иштирок этишлари мумкин.
Танлов учун ҳужжатлар 10 июль куни кеч соат 18:00 га қадар Чилонзор туманидаги Халқ таълими бошқармасида қабул қилинади. Тендер комиссияси 2016 йил 21 июль куни соат 10:00да Чилонзор тумани 1-мавзе, 9-уй манзилида жойлашган 66-сонли махсус меҳнат мактаби биносида ўтказилади.
Умумтаълим мактаблари ошхонаси танловига қўйилаётган Чилонзор туманидаги таълим муассасаларнинг рўйхати ва манзили билан ҳокимлик сайтида танишиш мумкин.





