АсосийReklama

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ: ЭРИМНИНГ ПЛАСТИГИДАН ФОЙДАЛАНА ОЛМАЙМАНМИ ?

Автомактабда ўқиш учун тўловни турмуш ўртоғимнинг пластик карточкасидан тўламоқчи эдим, аммо банкдагилар бунинг учун иккаламизнинг ҳам паспортимиз нусхаси ва никоҳ қоғозимиздан нусха кераклигини айтди. Шу тўғрими?
Ф.Орипова, Токент шаҳри
 М.Эшматов, Марказий банк раис ўринбосари:
—“Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига асосан банк пластик карта эгаси бўлмаган шахс, карта эгасининг рухсатисиз ундан фойдаланиши мумкин эмас.
Мазкур Низомга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, товарлар, иш ва хизмат учун пластик карточкалар орқали тўловларни қабул қилаётган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пластик карточка эгасидан унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинмайди. 
Шунингдек, Низомнинг 31 ва 46 бандларига мувофиқ, банклар жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари орқали амалга оширилаётган ҳисоб-китоблар жараёнида “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат” Қоидалари талаблари асосида карта эгасидан унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилиниши белгилаб қўйилган, бироқ коммунал ва алоқа хизмати, бюджет ва бюджетдан ташқари тўловлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно.
 ТАЛАБАЛАР УЧУН АЛМАШИНУВ ДАСТУРИ БОРМИ?
Ўзбекистон талабалари қайси давлатларга алмашинув дастури асосида юборилади? Мазкур дастур ҳақида қаердан тўлиқ маълумот олиш мумкин?
Анвар Жалилов, Навоий шаҳри
Бу саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Б.Усмонов “Даракчи” газетасининг 16-июнда сотувга чиқадиган сонида жавоб беради...

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар