АсосийРеклама

БРБ тадбиркорлар учун 30 дан ортиқ турдаги кредит маҳсулотларини таклиф этмоқда

Жорий йил бошида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит маҳсулотларидан фойдаланув...

Жорий йил бошида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит маҳсулотларидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари сони 5 291 нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич ҳозирги кунда 3 баробарга ошиб 16 004 нафарга етган. Бу ҳақда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан "Кичик бизнес ривожи учун сармоялар" мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

Таъкидланишича, Банк томонидан тадбиркорлик субъектлари учун бозор талабларидан келиб чиқиб 30 дан ортиқ турдаги кредит маҳсулотлари жорий қилинди. 

Жумладан:

Мақсадсиз микрокредит (нақд ёки нақдсиз);

Айланма маблағларни тўлдириш учун кредит;

Асосий воситалар сотиб олиш учун кредит;

Янги иш ўрни яратишни рағбатлантирувчи кредит;

Кўп қаватли уй-жой қуриш учун кредит;

Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун кредит;

Ёшларни қўллаб-қувватлаш учун кредит;

Лизинг ва бошқалар.

 Банкнинг тадбиркорлик субъектларига кўрсатаётган банк хизматлари натижасида жорий йил давомида банк мижози бўлган юридик шахслар томонидан 19 740 та янги иш ўрни яратилди. 

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун банк кафолати бўйича 3 турдаги (“Тендер”, “Аванс” ва Шартнома шартларини таъминлаш) нокредит мақсулотлари жорий қилинди. 

Бундан ташқари мижозларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 20 турдагибанк хизматларини бирлаштирган ҳолда пакетлар (“Бизнесга биринчи қадам”, Бизнесга кўмак, “Бизнес прайм” ва Бизнес VIP) ишлаб чиқилиб амалиётга жорий қилинди. Ушбу банк хизматлари бўйича пакетларга уланишнинг асосий афзаликларидан бири сифатида масовавий хизмат (“Internet-Banking”, “Mobile-banking” ва “SMS-banking”) ларга уланиш ва ойлик абонент тўловлари бепул қилинганлигини қайд этиш мумкин. 

Банкнинг кўп йиллик доимий йирик пул оқимига эга бўлган 50 дан ортиқ мижозларининг (тадбиркорлик субъектлари) мурожаатларига асосан дебет айланмасидан олинадиган хизмат ҳақига имтиёзлар тақдим этилди.

Ушбу кўрсатилаётган банк хизматлари натижасида жорий йил давомида 10 410 та янги мижоз жалб қилинди, шундан асосий ҳисобрақам очган мижозлар – 8 399 та, иккиламчи ҳисобрақам очган мижозлар – 2 011 тани ташкил этгани маълум қилинди.

Тадбирда бизнес жараёнларини автоматлаштирган ҳолда ташкил этиш учун Бизнес портал ишга туширилгани ва тегишли идораларнинг тадбиркорлик йўналишидаги ахборот тизимлари базаларига интеграция қилингани таъкидланди. Ҳозирда ушбу Бизнес портал орқали мижозларга онлайн молиявий ва консултатив хизмат кўрсатилмоқда.

Банк масъуллари томонидан бу борадаги эришилган натижалар хусусида ҳам батафсил маълумот берилди.

2024 йил 1 май ҳолатига тадбиркорлик субеъктларига ажратилган кредитлар қолдиғи 10,5 трлн сўмни (жами портфелдаги улуши – 50,2%) ташкил этгани маълум қилинди. Жумладан: 

  • саноат соҳасига – 4,3 трлн сўм; 
  • хизмат кўрсатиш соҳасига – 1,6 трлн сўм; 
  • савдо ва умумий овқатланиш соҳасига – 1,7 трлн сўм; 
  • қишлоқ хўжалиги соҳасига – 1,6 трлн сўм; 
  • қурилиш соҳасига – 1,3 трлн. сўм тўғри келади.

Жорий йил давомида тадбиркорлик субъектларига 1 427,1 млрд сўм кредитлар ажратилган. Шундан, 1 170,1 млрд сўми (82%) миллий валютада, 256,9 млрд сўми (18%) хорижий валютада ажратилган. Жумладан:

  • саноат соҳасига – 594,3 млрд. сўм; 
  • хизмат кўрсатиш соҳасига – 227,6 млрд. сўм; 
  • савдо ва умумий овқатланиш соҳасига – 251,7 млрд. сўм; 
  • қишлоқ хўжалиги соҳасига – 197,6 млрд. сўм; 
  • қурилиш соҳасига – 155,9 млрд. сўм тўғри келади. 

Тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами кредитларнинг 57,2 фоизи ёки 816,8 млрд сўми (9 002 та мижозга) ПҚ-306-сонли қарор доирасида ажратилган кредитлар салмоғига тўғри келади. Жумладан:

  • 100,0 млн сўмгача гаровсиз кредитлар – 799,6 млрд сўм;
  • 150,0 млнсўмгача гаров талаби пасайтирилган кредитлар – 
    8,5 млрд сўм;
  • Бошқалар – 8.7 млрд сўмга тўғри келади.

Матбуот анжуманида шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. 

#Реклама

    Бошқа янгиликлар