1

Евро–2016 турнирининг энг бой футболчилари. ТОП-5

СПОРТ 16.06.2016, 15:11
Теглар: Футбол
Евро–2016 турнирининг энг бой футболчилари. ТОП-5

Футбол бўйича 2016 йилги Европа чемпионати айни қизғин паллага кириб бормоқда. Гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувлари якунига етиб, 2-тур ўйинлари старт олди. 

Мазкур турнирда қатнашаётган футболчилардан қайси бири энг кўп  даромад олишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Агар йўқ бўлса қуйидаги мақола сиз учун манзур бўлади. 

1. Криштиану Роналду (Португалия)

Маош ва турли бонуслар: $56 млн

Рекламадан даромад: $32 млн

ЖАМИ: $88 млн

Дунёга машҳур Forbes журналининг ҳисоб-китобига кўра, Криштиану Роналду 2016 йилда нафақат футболда, балки бутун спорт оламида энг кўп даромад топган спортчи бўлди. Унинг “Реал” билан 2018 йилга қадар мўлжалланган келишувига кўра, у йилига турли бонуслар билан 56 млн доллар ишлайди. Рекламадаги даромади эса 32 млн долларни ташкил этади. 

Дунёнинг энг сердаромад футболчиси бўлган Роналдунинг Европа чемпионатида ҳозирча омади келмаяпти. Дастлабки турда турнир дебютанти Исландия билан ўйнаган Поргугалия 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Роналду эса гол ура олмади. Шунга қарамай, у бизнинг рейтингимизда 1-поғонани забт этди. 

2. Златан Ибрагимович (Швеция)

Маош ва турли бонуслар: $30,4 млн

Рекламадан даромад: $7 млн

ЖАМИ: $37,4 млн

Швециялик 34 ёшли “қария” ҳамон кучга тўла ва терма жамоасини марралар сари етаклашига ишонади. Роналду сингари унинг ҳам Евро–2016да “оти чопмаяпти”. Илк ўйинда Швеция Ирландия билан дуранг (1:1) ўйнаб қўйди. Аммо айнан Златаннинг хатти-ҳаракатлари эвазига Швеция мағлубиятдан сақланиб қолди.

Ибрагимович йилига 37,4 млн доллар маош торади. Уларнинг аксарияти ($30,4 млн)ПСЖ билан тузилган шартномадан келган. Қолган 7 млн реклама тушумларини ташкил қилади. Қайд этиш керакки, футболчи ёзда Париж клубини тарк этди ва катта эҳтимол билан “Манчестер Юнайтед”га ўтади. 

3. Гарет Бэйл (Уэльс)

Маош ва турли бонуслар: $24,9 млн

Рекламадан даромад: $11 млн

ЖАМИ: $35,9 млн

Юқоридаги икки қаҳрамонимиздан фарқли равишда Гарет Бэйл мамлакат терма жамоаси сафида анча ишонли ўйин намойиш қилмоқда. У дастлабки ўйинда жарима зарбасидан гол киритиб, Словакия устидан эришилган 2:1 ҳисобидаги натижага ўз ҳиссасини қўшди. 

“Реал” ҳужумчиси дунёнинг энг қиммат футболчиси сифатида қайд этилган бўлса-да, шахсий даромади бўйича Роналду ва Залатандан қолиб кетади. Forbesжурналининг таҳлилига кўра, Бэйлнинг йиллик даромади 35,9 млн доллардан иборат. 

4. Уэйн Руни (Англия)

Маош ва турли бонуслар: $20,1 млн

Рекламадан даромад: $6 млн

ЖАМИ: $26,1 млн

Англия терма жамоаси сардори Уэйн Руни Европа чемпионатининг энг сердаромад футболчилари орасида 4-ўринни эгаллади. 30 ёшли футболчи йилига 26,1 млн доллар маош олади. Шулардан 20,1 млн долларини “Манчестер Юнайтед” тўлайди. Қолган 6 млн доллар турли рекламалардан келади. 

Руни Евро–2016 турнирини омадли бошлади дея олмаймиз. Унинг сардорлиги остида Англия илк ўйинда Россия билан дуранг ўйнади. Футбол ишқибозлари эса Англиядан яхшироқ натижа кутганди. 

5. Бастиан Швайнштайгер (Германия)

Маош ва турли бонуслар: $19,4 млн

Рекламадан даромад: $3 млн

ЖАМИ: $22,4 млн

Германия терма жамоаси фахрийларидан бири Бастиан Швайнштайгернинг йиллик даромади 22,4 млн долларни ташкил қилар экан. Фаолиятининг асосий қисмини “Бавария”да ўтказган Швайни ўтган йили “МЮ”га келиб қўшилди. У ерда ҳам унга яхшигина маблағ тўлашмоқда. 

Германиялик ярим ҳимоячи клуб билан шартномасидан йилига 19,4 млн доллар олса, 3 млн долларни рекламадан топади.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1