1

Тошкентда чўкиш билан боғлиқ ҳодисалар рўй берган хавфли жойларда кузатув постлари ташкил этилади

ЖАМИЯТ 17.06.2016, 13:08
Теглар: Тошкент
Тошкентда чўкиш билан боғлиқ ҳодисалар рўй берган хавфли жойларда кузатув постлари ташкил этилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Қутқарув хизмати бошқармаси раҳбарияти иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда асосий эътибор Тошкент шаҳар Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2016 йил 27 майдаги Тошкент шаҳри ҳудудидаги мавжуд очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, дарё, каналлар ва анҳорларда жорий йилнинг ёз мавсумида хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги буйруғи  мазмун-моҳиятига қаратилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беради.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, пойтахтимиз ҳудудидан оқиб ўтадиган каналлардаги сув ҳарорати доимий паст бўлиб, шу билан бирга оқим тез, ушбу каналлар қирғоқларида жойлашган кафе ва чойхоналарда алкоголли ичимликлар истеъмол қилиб сувга чўмилаётган фуқаролар бундай кескин ҳолатда ўзларини йўқотиб қўйишлари кўп учраётир. Ҳаво ҳароратининг кескин ошиши, қолаверса, тана ҳароратидаги иссиқ ҳароратнинг совуқ ҳарорат билан кескин алмашиши оқибатида бундай ўзгаришга тайёр бўлмаган тажрибасиз, ҳали сузишни пухта эгалламаган кишиларнинг турли бахтсиз ҳодисалар қаҳрамонига айланиб қолаётгани айниқса ачинарлидир.

Шу боис ҳам Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан таклиф этилган бир қатор чора-тадбирлар маъқулланган. Жумладан, матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳудудиданги мавжуд очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари(қўриқланадиган ва қўриқланмайдиган анҳор ва каналлар, чўмилиш зоналари ва бассейнлар)да фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, фуқароларнинг чўмилиши жараёнида хавфсизлигини таъминлаш учун лозим бўладиган қутқарув асбоб-анжомларининг рўйхати,  ўтган мавсумларда чўкиш билан боғлиқ ҳодисалар рўй берган хавфли жойларда ҳокимликлар, посбонлар, камолотчилар, ФВБ қутқарувчи-ғаввослари, ИИБ ходимлари навбатчилиги, кузатув постлари ташкил қилиш бўйича чоралар белгилаб олинган.

Матбуот анжуманида мазкур чора-тадбирлар ҳақида кенг тушунча берилиб, оммавий ахборот воситалари орқали бу тартиб ва қоидаларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳақида фикр юритилди.

Мазкур буйруқда шаҳар ички ишлар бош  бошқармасига тегишли бош бошқармалар, туман ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Давбионазорат хизмати билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудида оммавий чўмилиш жойларининг ҳозирги ҳолатини жиддий ўрганиб чиқиш, уларнинг қўриқланиши, тиббий-санитария ҳолати, чўкиш билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларнинг етарли даражада ташкил этилиши каби ҳолатларни ўрганиш, бу бўйича тегишли чоралар белгилаш юклатилган. Таълим соҳаси мутасаддиларига ёз мавсумида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ўқувчи ва талабалар ўртасида бу борада тарғибот ишларини кучайтириш вазифаси юкланган. Матбуот анжуманида ҳар икки бошқарма раҳбарлари журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1