1

ФВВ: Бўзсувга чўккан ўсмирнинг жасади учинчи кун топилди

ЖАМИЯТ 17.06.2016, 22:20
ФВВ: Бўзсувга чўккан ўсмирнинг жасади учинчи кун топилди

ФВВ вакилининг берган маълумотига кўра, 29 май куни шаҳарнинг Бўзсув каналига чўкиб кетган ўсмирнинг жасади уч кун қидирилди, деб хабар берди “Новости Узбекистана” нашри. 

ФВВ нинг қутқарув ишлари билан шуғулланувчи махсус отряди ғаввослари 17 ёшли ўсмирнинг жасадини шаҳарнинг Шайҳонтохур тумани ҳудудидаги Гидроэлектростанциядан топишди. Тошкент шаҳар ФВВ бошқармаси бошлиғи муовини Ҳусан Бобоновнинг маълумот беришича, беш ўсмир тақиқланган жойда чўмилган. Уларнинг барчаси бир пайтда сувга шўнғиган, ҳалок бўлган бола сувдан қайтиб чиқмаган. Унинг сувдан чиқмаганлигини кўрган ўртоқлари ёрдам бериш ўрнига, қирғоқдаги кийимларини йиғиштириб, воқеа жойидан қочиб кетган. Чўккан боланинг кийимларини ва телефонини топган нотаниш кишилар унинг ота-онасига қўнғироқ қилгандан сўнг қидирув ишлари бошланган. 

Қонунбузарларни қўлга олиш мақсадида ФВВ ходимлари ҳар куни пойтахтдаги каналларда махсус рейдлар ўтказиб келади. Қонунга биноан тақиқланган жойларда чўмилган одам ички ишлар идорасига олиб келиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаридан 10 баробаригача бўлган миқдорда жарима тўлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1