АсосийJamiyat

Мусулмонлар идораси раиси тарихий тадбирда иштирок этиш учун Туркияга жўнаб кетди

'Мусулмонлар идораси раиси тарихий тадбирда иштирок этиш учун Туркияга жўнаб кетди'ning rasmi

Бугун, 14 апрель куни эрта тонгда муфтий Нуриддин домл бошчилигидаги делегация Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарларининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун жўнаб кетди.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ташриф доирасида Муфтийнинг йиғилишда иштирок ҳамда нутқ қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, бир қатор мўмин-мусулмонлар учун муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилгани маълум қилинди.

Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош жаноблари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар олиб бориш кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар Кенгашига 2019 йилнинг сентябрь ойида аъзо бўлган. Айни пайтда Туркий тилли давлатлар ташкилоти таркибига Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия киради. Венгрия ва Туркманистон унинг фаолияти кузатувчиси сифатида иштирок этмоқда.

Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарлари иштирокида илк тарихий йиғилиш Туркиянинг Истанбул шаҳрида шу йилнинг 15 апрель куни бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар